Тошкентда вафот этган россиялик журналист ишига доир қўшимча маълумот берилди

Чоп этиш

Жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистонда вафот этган россиялик журналист Инесса Папернаянинг қонида гемоглобин ва углерод оксиди бирикмаси излари топилган. Бу ҳақда РИА Новости Ўзбекистон Бош прокуратурасига таяниб хабар бермоқда.

Агентлик, шунингдек, айни пайтда, мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза ишлари давом этаётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 20 октябрь куни Миробод туманида жойлашган меҳмонхонада россиялик икки фуқаро ҳамда меҳмонхонанинг бошқа хонасидан ўзбекистонлик бир нафар фуқаронинг жонсиз танаси топилган эди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив