Жиззах вилоятида электр энергиясидан фойдаланувчиларнинг умумий сони 302 243 тани ташкил этади. Ушбу фойдаланувчилардан 284 906 таси аҳоли, 17 337 таси эса улгуржи истеъмолчилар ҳисобланади. Вилоятда электр энергиясини таъминот қилиш учун 111 та подстанция мавжуд бўлиб, шундан 31 таси юқори кучланишли, 80 таси паст кучланишли подстанциялардир.
Электр узатиш тармоқлари узунлиги 17 272 км ни ташкил этади ва уларга 4 882 та трансформатор ҳамда 305,4 мингта устун хизмат кўрсатади.
2024 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида истеъмолчиларга жами 1 629,4 млн. кВт.соат электр энергияси етказиб берилди. Ушбу миқдордан аҳолига 373,4 млн кВт.соат, улгуржи истеъмолчиларга эса 1 256,0 млн. кВт.соат электр энергияси тақдим этилди.
2024/2025 куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жами 4,7 минг км электр узатиш тармоқлари ва 1 192 дона трансформатор пунктлари таъмирланди. Бу тадбирлар электр энергиясининг барқарор ва сифатли етказиб берилишини таъминлашга қаратилган.