Ўзбекистоннинг рекорд даражадаги юз метрлик давлат байроғи Хоразмдан Тошкентга йўл олган. У пойтахтга 18 ноябрда – мамлакатнинг асосий давлат рамзларидан бири қабул қилинган куни етиб боради.
Ноёб лойиҳа Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари Уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилмоқда. Байроқ Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида транспортда ташилади. Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари байроқни шаҳарларнинг таниқли жойларида ёйишади.
“Ўзбекистон давлат байроғининг юз метрлик матоси 13 ноябрь куни Хоразмдан Ичан-қала очиқ осмон остидаги музейдан ўз саёҳатини бошлади. Урганчда уни Жалолиддин Мангуберди ҳайкали яқинидаги майдон бўйлаб олиб юришди. Ўтган куни у Бухоронинг Арк қалъаси олдидаги майдонга ташриф буюрди ва кеча Самарқанднинг Регистон майдонига етиб борди", – деди Маънавият ва маърифат маркази матбуот-котиби Баҳора Ахмедова.
Байроқ бугун Жиззахда Шароф Рашидов номидаги марказий кўчада ёйилади, 18 ноябрь куни эса Тошкентга етиб боради. Пойтахтда ушбу тадбир шарафига байрам акцияси бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамизки, ноябрь ойи бошида ўзбекистонлик блогер Абдураҳмон Фозилов Антарктидага етиб бориб ва ернинг энг совуқ қитъаси марказида мамлакатимиз байроғини кўтарган.