Ҳаво совуқлашади, айниқса кечалари. Синоптиклар жорий ҳафтада Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво хусусида маълум қилишган

Улашиш:

Ўзбекистонда ноябрь учун ноодатий бўлган илиқ кунлар ўрнига совуқ об-ҳаво ўрнашади. Кўплаб вилоятларда ёмғир ёғади, айрим жойларда тунги аёзлар кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ноябрь ойининг боши учун деярли илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 20-25о илиқ атрофида бўлади. Фақат республика шимолида ҳаво ҳарорати 8-13о илиққача пасаяди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Эртадан республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳароратининг аста–секин пасайиши бошланади.

Ҳаво ҳарорати 5 ноябрда кундузи 13-18о илиқ, 6 ноябрда 10-15о илиқ атрофида бўлади, 7-8 ноябрда эса ҳарорат 5-10о илиққача пасаяди.

Кечалари ҳам совуқ бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида 7-8 ноябр кунлари ҳарорат кечалари 0-5о илиққача, баъзи жойларда 2о совуққача, Устюртда 3-4о совуққача пасаяди.

5-6 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

7-8 ноябрда республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир кузатилмайди. 7 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсида, шунингдек, 7-8 ноябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида асосан жадаллиги бироз бўлган ёмғир ёғади. Шимолда ёмғир ва ҳўл қор кўринишидаги аралаш ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор.

Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади), 5-6 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.7-8 ноябр кунлари айрим жойларга туман тушади.

Тошкентда 5-6 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 7-8 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 4-5 ноябрда 10-14 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 23-25о илиқ, 5 ноябрда 15-17о илиқ, 6 ноябрда 10-12о илиқ, 7-8 ноябрда 7-10о илиқ бўлади.

5-6 ноябрда кечалари 10-12о илиқ, 7 ноябрда 4-6о илиқ, 8 ноябрда 0-3о илиқ бўлади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.