Марказий сайлов комиссияси бир мандатли сайлов округлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисидаги қарор матнини ҳамда сайланган депутатлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, жорий йил 27 октябрда ўтказилган бир мандатли сайлов округлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови ўтган ва ҳақиқий деб топилган.
Қарор билан, шунингдек, бир мандатли сайлов округлари бўйича Қонунчилик палатасига сайланган 75 нафар депутат рўйхатга олиниши белгиланган.
Шу билан бирга, МСК ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига партиялар рўйхати асосида сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарори ҳамда сайланган 75 нафар депутат рўйхатини ҳам эълон қилди.
Ҳужжатга мувофиқ, Қонунчилик палатасининг рўйхатга олинган депутатларига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишонлари тарқатилади.