«Рома» Шомуродовни тўлиқ сотиб олди!

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Ҳамма йўллар Римга элтади, бироқ Элдорни эмас, ягона йўл — сотиб олиш... «Рома» ушбу фавқулодда қарорини: «Женоа»нинг ўзбекистонлик футболчиси Элдор Шомуродовни 17,5 миллион еврога трансфер қилганини ўз расмий сайтида эълон қилди.

Илгарироқ Шомуродовнинг ижара нархи 2,5 миллион евро экани, «Рома» кейинроқ уни 15 миллион еврога сотиб олиш мажбуриятини олгани ҳақида хабар берилганди.

Шомуродовни «Женоа» билан боғлаб турган мажбурият қолмади — ижара масаласи буткул ёпилди. Энди у чинакам Рим легионери.

«Рома» ва Шомуродов ўртасида беш йиллик шартнома тузилди: 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Элдорга 14-рақамли футболка берилди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг