ОТМларда ўқиш офлайн шаклда бошланадими? Вазирлик жавоб берди

Улашиш:

 Ижтимоий тармоқларда 2021/22 ўқув йилида таълим жараёнининг анъанавий (офлайн) тарзда бошланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, айни кунларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ОТМларнинг пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда таълим жараёнини анъанавий (офлайн) тарзда ташкил этиш бўйича тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

Ўрганишлар натижасига кўра тегишли маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш юзасидан якуний хулоса тасдиқлангандан сўнг, вазирлик сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали расмий тарзда эълон қилинади.

“Шу ўринда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларни пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишларини, уларнинг ота-оналари ҳам фарзандлари соғлиғига масъулият билан қарашлари ва, албатта, ваксинация жараёнига фаол иштирок этишларини сўраб қолади.

Эмлаш талабаларнинг яхши билим олишлари билан бир қаторда ўзлари ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ҳам соғ-саломат бўлишини таъминлайди”, дейилади вазирлик хабарида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.