ДХХ яна бир жиноятга чек қўйди

Улашиш:

Ҳазорасп туманида заҳирадаги ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб 4000 доллар талаб қилган фирибгарлар қўлга олинди.

Шу йилнинг 18 август куни ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаменти Ҳазорасп тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қўлга олиш тадбири натижасида яна бир жиноятга чек қўйилди.

1956 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп тумани «Алоқали кўл» маҳалласида истиқомат қилувчи, нафақада, Х.А.Н. туманнинг «Узукка қош» маҳалласида яшовчи шахсга «Алоқали кўл» маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимлиги заҳирасидаги ер майдонидан 800 м.кв. қисмини якка тартибда уй-жой қуриш учун туман «Архитектура ва қурилиш» бўлими раҳбар-ходимлари орқали 4000 АҚШ долларига олиб беришни ваъда қилган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Х.А.Н. юқорида ўзаро келишувда кўрсатилган 4000 АҚШ долларини олиш вақтида жиноят устида қўлга олинди. Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, Х.А.Н.нинг пушаймонлик аризасига асосан, ушбу пулларни у Ҳазорасп тумани «Архитектура ва қурилиш» бўлими катта мутахассиси, 1983 й.т. Ҳазорасп туманида яшовчи И.Ш.Ш.га олиб борган вақтида И.Ш.Ш. ҳам жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда ИЖҚК Департаменти Ҳазорасп туман бўлими томонидан Х.А.Н. ва И.Ш.Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.