Жиззах вилояти ҳокими иштирокидаги навбатдаги брифинг имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган мактаб интернатларига қаратилди (фото+видео)

Улашиш:

Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройининг кичик залида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев иштирокида “Жиззах вилоятида халқ таълими тизимида аҳолининг алоҳида тоифаси учун таълим сифатини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги вазифалар Зарбдор туманида қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилган “Заиф эшитувчи, кар ва соқов боллар” махсус мактаб интернати мисолида брифинг ўтказилди.

           

Брифингни вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Бинокулов очиб берди.

Шундан сўнг, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев “Жиззах вилоятида халқ таълими тизимида аҳолининг алоҳида тоифаси учун таълим сифатини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги вазифалар Зарбдор туманида қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилган “Заиф эшитувчи, кар ва соқов боллар” махсус мактаб интернати мисолида маълумот берди.

Юртимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар барча соҳалар айниқса, таълими тизимида аҳолининг алоҳида тоифаси учун таълим сифатини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар яққол намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4860-сонли “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021-2022 ўқув йилларида синов тариқасида Жиззах шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 1-сон умумтаълим мактабида инклюзив таълим ва Шароф Рашидов тумани халқ таълими бўлимига қарашли 36-сон умумтаълим мактабида бошланғич таянч коррексион синфлар очилди.

2021 йил давомида Зарбдор туманидаги 2 та имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интирнатларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириш учун маҳаллий бюджетидан жами 15 млрд сўм маблағ сарфланди.  Жумладан, 1-сонли кар балалар учун ихтисослаштирилган мактаб интирнати 1988 йилда қурилган бўлиб, 2021 йилда маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилган 6.9 млрд сўм маблағ ҳисобига капитал таъмирланиб замонавий ҳолга келтирилиб 1 июнь куни фойдаланишга топширилди.

Муассаса 180 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 160 нафар тарбияланувчилар таълим тарбия олиб келишмоқда.  

Худди шундай, 2-сонли заиф эшитувчи балалар учун ихтисослаштирилган мактаб интирнати 1985 йилда қурилган бўлиб, 2021 йилда маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилган 8.1 млрд сўмма маблағ ҳисобига капитал таъмирланиб замонавий ҳолга келтирилиб барча қулайликлари билан 1 июнь куни фойдаланишга топширилди.  

2021 йилда имконияти чекланган болаларни ижтимоий қўллаб-вувватлаш ва билим кўникмаларини ошириш мақсадида 1-сонли кар болалар ва 2-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатларига “ЗАМИН” фонди томонидан жами 26 дона замонавий компьютерлар ва 2 дона интерфаол сенсорли доскалар берилди ва компьютер синф хоналари замонавий жихозлар билан таъминланди.

Жиззах вилояти ҳокими иштирокидаги брифингда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 


 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.