BMB КУБОГИ - ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК ТУРНИРИ

Улашиш:

Юнусобод туманидаги Ўзбекистон спорт мажмуасида футбол бўйича BMB Кубоги мусобақасининг финали бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган ушбу турнир том маънода дўстлик ва ҳамкорлик рамзига айланди. Ушбу муҳитни унда иштирок этган 32 та жамоанинг ҳар бир аъзоси яратди ва ҳис этди.

Ўз навбатида ҳар бир ўйин футбол қадриятларига уйғун равишда ғалаба иштиёқи, голлар завқи, кучли ҳаяжон, тўп учун муросасиз кураш, соғлом рақобат ва албатта ўзаро ҳурмат ҳамда ҳалоллик руҳида кечди.

Муҳими турнирда иштирок этган вазирликлар, давлат ташкилотлари, олий ўқув юртлари, молия муассасалари ва компаниялар учта эзгу мақсад йўлида бирлашди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футболни оммалаштириш ва жамоалар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш - BMB Кубогининг пировард йўналишлари шуларни ўз ичига олади.

Мусобақанинг ҳар бир иштирокчиси - ташкилотчилардан тортиб футболчию ҳакамларгача, мухлислардан тортиб ҳатто захира ўйинчларигача турнирнинг ҳар бир дақиқасида ана шу омилларга чин юракдан риоя этишди.

Финалда SORF жамоаси Suzane wallpapers устидан 1-0 ҳисоби билан зафар қучиб, BMBнинг 1-кубоги соҳиби деган шарафли номга сазовор бўлди.

Тантанали ёпилиш маросимида сўзга чиққанлар ғолиб ва совриндорларни қутлаб, уларга пул ва бошқа қимматбаҳо мукофотларни топширишди. Ўз навбатида турнирнинг барча иштирокчиларига миннатдорчилик билдириб, BMB Кубоги анъанаси давом эттирилишини таъкидлашди.

Жамоалар ҳам ташкилотчиларга юқори савия ва баланд руҳда ўтказилган мусобақа учун ташаккур айтишди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.