Халқаро эксперт Мариус Бирсан Жиззахда

Улашиш:


 

 

  Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури ва Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳасига кўра давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Руминиялик халқаро эксперт Мариус Бирсан бу ишга жалб этилди.

    Бу борадаги жараёнларни кузатиш учун халқаро эксперт республикамизда жорий йилнинг 16-27 сентябрь кунлари сафарда бўлиши белгиланган.

24-сентябрь куни халқаро эксперт Мариус Бирсан Жиззах вилоятига ташриф буюриб, Жиззах шаҳар ДХМ фаолияти, унда аҳолига яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

    Куннинг биринчи ярмида тизимдаги янгиликлар, қўлга киритилган ютуқлар ва албатта камчиликлар муҳокама қилинган бўлса, куннинг иккинчи ярмидаги танишув жараёнлари Бахмал туман ДХМ да давом этди.

Дастлаб, марказдаги имкониятлар, ташкилотлар томонидан қайси хизматларни хусусий секторларга берса бўлади каби таклифлар илгари сурилди.

   Шундан сўнг, туманда фаолият олиб бораётган хусусий ташкилотлар жумладан, 100 ўринга мўлжалланган “Бинафша зиёси” Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 2020 йилда фойдаланишга топширилган “Шарофат она” хусусий клиникаси ва хусусий нотариус билан шуғилланувчи ходимлар билан эркин мулоқот олиб борилди.

   Куннинг сўнгида танишув жараёнлари туман ҳокими Муса Анорбоев  билан олиб борилган мулоқот давомида якун топди.

Фото

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.