Сирдарёда туман ҳокими 860 дан ортиқ дарахтни кесишга рухсат берди

Улашиш:

 Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова туманнинг турли маҳаллаларидаги жами 866 туп дарахтни кесишга рухсат берди. Ҳужжатга кўра, дарахтлар табиий зараркунандалар таъсирида қуриб қолган.

2021 йил 4 октябрдаги қарорга (барча ҳужжатларда ушбу сана қайд этилган) мувофиқ, Sirdaryo Yo’l Ko’klam МЧЖ талаби қаноатлантирилган ва 4R-30 автомобиль йўлининг икки томонида жойлашган 8 турдаги 828 туп дарахтни кесишга рухсат берилган. Компания ва туман ободонлаштириш бошқармасига ҳар бир кесилган дарахт ўрнига 10 та экиш мажбурияти юклатилган.

Бундан ташқари, туман раҳбари шу куни яна 11 та ҳужжатни имзолаганва «Марказ», «Зиёкор» ва «Соҳил» маҳаллаларида — 5 тупдан, «Маданият» маҳалласида — 7 туп, «Фарҳод» маҳалласида 16 туп дарахтни кесишга рухсат берган.

Ҳолат бўйича туман ҳокимлиги муносабатида қарорлар Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хулосаси асосида қабул қилингани қайд этилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.