Бутун Ўзбекистонда мораторий, Андижонда эса яна ўнлаб дарахтлар кесилди

Улашиш:

Андижон вилоят экология бошқармаси матбуот хизмати Асакада 10 га яқин кўп йиллик дарахтлар кесиб юборилганлиги тўғрисидаги хабарларга расмий жавоб берди.

«Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида аниқланди ҳамда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Дастлабки суриштирув натижаларига мувофиқ, Асака тумани А.Темур МФЙ ҳудудидаги дарахтларни кесишга қонунчиликда белгиланган тартибда экология органи хулосаси ва маҳаллий давлат ҳокимиятининг рухсатномаси берилмаган.

Мазкур ҳудуддаги дарахтларни хусусий корхона раҳбарияти томонидан дарахтларни кесишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинмаган.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. Мазкур қонунбузарлик ҳолати натижалари бўйича қўшимча ахборот бериб борилади», дейилади хабарда.

Яқиндагина Андижон шаҳридаги Перинатал маркази ҳудудида 12 туп «элдор қарағайи» дарахти, мораторий талабларига зид равишда, кесиб юборилган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.