IT-Парк IT компаниялари учун солиқ, божхона, инвестиция соҳасидаги муаммоларни, шунингдек, ички ва ташқи бозорда дастурий таъминотни жорий этиш, давлат идоралари билан ўзаро алоқа ва бошқаларни ўрганиш учун сўровнома тайёрлади. Сўровномадан ўтиш учун нафақат IT-Парк резидентлари, балки бутун Ўзбекистон IT-ҳамжамияти таклиф этилган.
Сўровдан мақсад – Ўзбекистонда IT-саноатининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган барча тўсиқларни аниқлаш ҳамда қонун ҳужжатларини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Тадқиқот натижаларига кўра, IT-компаниялари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси Олимжон Умаров, шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилади. Тўсиқларни бартараф этиш ва IT-компаниялар учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилади.
Сўровномани қуйидаги ҳавола орқали тўлдириш мумкин: https://clck.ru/Y3q3Z