Алимент суд орқали ундирилди

Улашиш:

Бош қомусимизга кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Аммо ҳаётда ўз бурчига нисбатан масъулиятсиз муносабатда бўлаётган шахслар йўқ эмас. Кўп ҳолларда эр ва хотиннинг ажрашиб кетиши оқибатида асосан оналари билан қолаётган болалар оталарнинг эътиборидан четда қолмоқда.  

Суд орқали белгиланган алимент пулини беришни истамаётган оталар кўплаб топилади. Мажбурий ижро бюросининг Ғаллаорол тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Б.Т. ҳисобидан ундирувчи аёл Ю.Т. фойдасига фарзандининг таъминоти учун алимент  ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.  

Қарздор алимент карздорлигини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар МЖтКнинг 47-моддасига асосан судга юборилди. 

Суд жараёнида қарздордан ундирувчи фойдасига 7 миллион сўм  алимент пули ундириб берилди.  

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.