Отабеков: Ўзбекистонликлар вазият гаровига айлангани йўқ. COVID-19га қарши эмланганлик сертификатларини чет элда тан олдириш ишлари олиб борилмоқда

Улашиш:

Бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирусга қарши олтита препарат қўлланилмоқда. Бироқ, у ёки бу вакцинани танлашда ўзбекистонликлар барча жиҳатларни ҳисоблаб чиқишга мажбур бўлишмоқда. Хусусан,   эмлаш учун олинган препарат иш ёки туристик мақсадда чет элга чиқиш имконини берадими, деган савол кўпчиликни қийнайди.

Бугунги кунда аксарият давлатлар эмланмаган саёҳатчиларнинг киришига чекловлар киритмоқда. Ҳозирча ўзбекистонликлар Россия ва бир қатор бошқа давлатларга ПЗР таҳлил асосида кириш ҳуқуқига эга.   Лекин АҚШ, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Европанинг кўплаб давлатларига кириш учун ковидга қарши эмлаш сертификати талаб этилади. Бунда оддий сертификат эмас, балким Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан маъқулланган препарат билан эмланганликни тасдиқловчи сертификат сўралади.

ЖССТ   маъқуллаган   препаратлардан бизнинг тиббиёт муассасаларимизда Германиянинг Pfizer-BioNTech, Американинг Moderna, Британиянинг AstraZeneca ва Хитойнинг   Sinovac вакциналарини олиш имкони мавжуд.

Бироқ, Россиянинг "Спутник V" ва ZF-UZ-VAC2001 Ўзбек-Хитой препарати билан эмланганлар вазият гаровига айланган ва юқоридаги мамлакатларга саёҳат қила олмайдилар, чунки бу вакциналар ҳали ЖССТ томонидан тасдиқланмаган ва уларнинг олинганлиги тўғрисидаги сертификатлар бошқа давлатларда тан олинмаган. Бу борадаги вазият янада ёмонлашиб бориши аниқ. Зеро, чегарада эмланиш сертификатини текшираётган давлатлар сони тобора ортмоқда.

Batafsil.uz. мухбири Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Нурмат Отабеков билан суҳбатлашиб, ўзбекистонликларнинг хорижга чиқишини осонлаштириш бўйича қандай ишлар олиб борилаётгани билан қизиқиб кўрди.

"Албатта, эмлашни амалга оширишда фуқароларимиз бошқа мамлакатларга эркин ташриф буюришини хоҳлаймиз. Бироқ, муайян дори-дармонлар билан эмлаш бўйича бошқа мамлакатларнинг сертификатларини тан олиш ёки олмаслик ҳар бир давлатнинг ҳуқуқи. Ишончим комилки, барча вакциналарни тан оладиган вақт келади, чунки бу уларга иқтисодиёт ва туризм нуқтаи назаридан қизиқ бўлади", - деди Отабеков.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ўзбекистонликларнинг исталган препарат билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатларни бу давлат томонидан тан олиниши ҳақида келишув мавжуд.

“Бундан ташқари, ишонтириб айтманки, биз билан ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини синовдан ўтказган ҳамкорларимиз унинг ЖССТ томонидан маъқулланилишини учун ҳужжат тайёрлашган. Уйлайманки, яқин орада бу масала ўз ечимини топади. Шу боис, ўзимизни вазият гаровига   тушган деб ҳисобламаслигимиз керак. Эмлаш орқали биз аввало ўзимизга иммун тўсиқ яратамиз. Эмланиш касалланмаслик ёки касалликни енгил шаклда ўтказиш имконини беради”, - деди мутахассис.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.