8 октябрь куни соат тахминан 07:00 ларда Яшнобод тумани, Уйсозлар 1-тор кўчалари кесишган чорраҳасида ЙТҲ содир бўлди.
Ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган М. Қодир бошқарувидаги «Mersedes Bens» русумли йўловчи ташувчи автобусида ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, ушбу чорраҳадаги светофор ва йўл ёқасидаги уйга бориб урилиб тўхтаган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, ушбу автобусда фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.