Қўйлиқда автобус автомобиллар устига ағдарилди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқда Қўйлиқда автобус иштирокидаги ЙТҲ видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 19:30ларда содир бўлган. Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Фарғона йўлида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги  «Lacetti» ҳамда ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Ў.Ў. бошқарувидаги «Isuzu» русумли автобус ва ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги «Matiz» русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.