Сирдарёда чақалоқни мактаб ҳожатхонасига ташлаган қизга ҳукм чиқарилди

Улашиш:

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида боласини касб-ҳунар мактаби ҳожатхонасига ташлаб кетган аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Bugun.uz” хабар берди.

Маълумотга кўра, 19 ёшли қиз 2020 йил 6 август куни касб-ҳунар мактабининг ҳожатхонасида бола туғиб, уни шу жойга ташлаб кетган. Чақалоқни гувоҳлар қутқариб қолишган.

Маълум бўлишича, у шаръий никоҳда бўлмаган ҳамда болани тарбиялашга имкони бўлмаган.

Қайд этилишича, даъво фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди йиғилишида кўриб чиқилган. Аёл Оила кодексининг 79-моддаси (ота-она ҳуқуқларидан маҳрум этиш) бўйича оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.