Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво асосан қуёшли бўлади

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Шанба ва якшанба кунлари бизнинг ҳудудимизга Россиянинг Европа ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди. Дам олиш кунлари республикамиз бўйича биринчи куз ёмғири ёғди ва ҳароратнинг сезиларли даражада пасайиши кузатилди.

Бугун ва эртага республикамиз совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Совуқ ҳаво асосан тунги ҳароратга таъсир қилиб, 2-5° илиқни ташкил этади. Кундуз куни қуёш ҳавони 18-20° гача илиқ бўлади.

Ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва октябрь ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларга етади. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-9° илиқ, кундуз кунлари 20-23° илиқ атрофида, жанубда 25° илиқ бўлади.

Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво асосан қуёшли бўлади. 12-13 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг