«Шомуродовга атайин сариқ ол дегандим, у эса...»

Улашиш:

Айни пайтда Россия терма жамоасини бошқараётган Валерий Карпин «Ростов»да ишлаб юрган кезлари футболчиларга муҳим бўлмаган ўйинни ўтказиб юбориш учун сариқ карточка олишини буюрганини тан олди.

— Шомуродов ва Кариокага шунақа топшириқ берганман. Шомуродов сариқ олиш учун 10 дақиқа нима қилишини билмай югуриб юрди. Энг оддий усул, ҳакам ҳуштагини чалганда тўпни олдига туриб олиб, уни ўйинга киритишга ҳалақит қилиш. Судья тўпни қаршисидан қочиш кераклиги ҳақида аввал оғзаки огоҳлантиради, сен кетмайсан ва у сариқ карточка кўрсатади. Шунинг ўзи етарли.

Шомуродов эса рақибни ортидан қувиб, бир зарба билан уни ўлдириб қўяй деганди. Ҳакам Элдорга тўғридан-тўғри қизил кўрсатишига бир баҳя қолганди, — деб эслайди Валерий Карпин.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.