Супермаркетлардаги гўшт нархи 12-13 фоизга арзонлашди

Улашиш:

Batafsil.uz мухбирининг хабар беришича, парламентнинг қуйи палатаси томонидан гўшт ва бошқа маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш, уларни сотиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан мол гўштининг нархи 12-13 фоизга арзонлашган. 

Депутат Расул Кешербаевнинг сўзларига кўра, гўшт нархи бу қонун ҳақидаги хабар пайдо бўлганидан кейин туша бошлаган. "Умид қиламизки, нархлар тез орада мамлакат бўйлаб тушади", - деди у.

"Корзинка.уз" супермаркетларида мол гўшти нархи ҳақиқатан ҳам жиддий арзонлашган:

  • 1 кг тўш 49990 сўм (илгари– 56990 сўм)

  • 1 кг қовурға – 56990 сўм (илгари – 64990 сўм)

  • 1 кг корейка – 59990 сўм (илгари– 68990 сўм)

  • 1 кг ёғли қийма – 59990 сўм (илгари – 69990 сўм)

  • 1 кг ёғсиз қийма – 75990 сўм (илгари– 86990 сўм)

  • 1 кг бўйин гўшти – 63990 сўм (илгари – 72990 сўм)

  • 1 кг сокум – 80990 сўм (илгари– 92990 сўм)

  • 1 кг росто – 81990 сўм (илгари– 93990 сўм)

  • 1 кг транч – 82990 сўм (илгари– 94990 сўм)

Шу билан бирга, депутат қанчалик хурсанд бўлмасин, "Корзинка.уз"нинг таъкидлашича, акциянинг амал қилиш муддати чекланган, у 2021 йил 31 октябрга қадар давом этади, қолаверса арзон гўшт миқдори ҳам чекланган.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, қонун ҳозирча кучга кирмаган, у Сенат томонидан маъқулланиши ва президент томонидан имзоланиши керак.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.