Ўзбекистонда телеканаллар фаолияти бир муддатга тўхтатилади

Улашиш:

Қайд этилишича, тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди. Қайси вилоятда қачон профилактика амалга оширилишини ушбу ҳавола орқали билиб олинг. 

“РРТМ” ДУКнинг рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида, телерадио узаткичларида, антенна-фидер тизимларида ва сунъий йўлдош қабул қилиш-узатиш қурилмаларида профилактика ишлари жорий йилнинг 1-23 ноябрь кунлари ўтказилади.

Навбатдаги режали профилактика ишлари 1-23 ноябрь кунлари жадвал асосида ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат тунги соат 01:00 дан 06:00 гача телеузаткичларда профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу муддат оралиғида ҳар бир ҳудудда (Тошкент шаҳридан ташқари) фақат бир кун тунги соат 01:00 дан 06:00 гача давлат ва нодавлат телеканалларни эфирга узатилиши вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази – “РРТМ” ДУКнинг техник воситаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда ўчириб, профилактика ишлари мунтазам равишда амалга оширилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.