Тошкент вилоятида 2 киши қутурган дайди ит тишлашидан вафот этди

Улашиш:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Олмалиқ туманида икки фуқаронинг қутуриш касаллигидан вафот этганлиги тўғрисида тарқатилган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар тасдиғини топмади. Аммо олти ой аввал қаровсиз қолган дайди итнинг тишлаши натижасида, яъни қутурган дайди ит жароҳат етказган шахслар ўз вақтида шифокорларга мурожаат қилмаганлиги туфайли оламдан ўтган.

“Хабарда қайд этилган Олмалиқ туманида 141 нафар ёшларнинг қутуриш касаллигига чалинганлиги тўғрисидаги маълумотлар мутлақо асоссиз”, - дейилган қўмита баёнотида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.