Мактаб ва боғчалардан болалар ўғриланаётгани ростми? Расмий муносабат берилди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда “Мактаб ва боғчаларда болаларни ўғрилашга уринаётган аёл” хақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан ИИББ расмий маълумот берди.

"Жорий йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳар ИИББга 1990 йилда туғилган фуқаро П.К. мурожаат қилиб, Юнусобод туманидаги болалар боғчаси олдида номаълум аёл киши турганлиги ва ўзини ғалати тутаётганлиги, кимни қидираётганлиги сўралганида адашиб қолганлигини маъум қилганлиги ҳақида хабар берган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида, боғча олдида турган аёл киши 1988 йилда туғилган Наманган вилоятида истиқомат қилувчи И.К. эканлиги, руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туришлиги, 2016 йилда ўзи, фарзанди ва онаси билан ЙТҲга учраганлиги, ушбу ЙТҲда онаси вафот этганлиги, ўзи эса руҳий касал бўлиб қолганлиги аниқланган.

Фуқаро И.К. томонидан болаларни ўғирлашга уриниш ҳолати бўлмаганлигини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.