Номаълум шахслар ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаб ва болалар боғчаларидан беш нафар бола ўғирлангани ҳақидаги хабар тарқатишган

Улашиш:

Номаълум шахслар ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаб ва болалар боғчаларидан беш нафар бола ўғирлангани ҳақидаги хабар тарқатишган. ИИББ мазкур ҳолатни изоҳлаган. 

“Ижтимоий тармоқларда “27.04.2022 йилда Тошкент шаҳрида бешта бола ўғирланган”, деб бошланувчи хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон бўлиб, Тошкент шаҳрида бола ўғирлиги қайд этилмаганлигини маълум қиламиз”, -дея хабар бермоқда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси.

ИИББнинг эслатиб ўтишича, Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик бор.

Айни пайтда бу каби ёлғон хабарларни тарқатаётган шахслар бўйича текширув ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.