Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортида чегирма бермаслигини маълум қилди

Улашиш:

Афғонистон бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Бародар Толибон делегациясининг Ўзбекистон расмийлари билан музокаралари натижаларига таяниб, Ўзбекистон ёз ойларида Афғонистонга электр энергияси экспортини ошириш ва тарифларни пасайтиришга рози бўлганини маълум қилди. Бу хабар бир қатор оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган.

Бироқ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ушбу маълумотни рад этди.

Расмий баёнотга кўра:
? Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тарифларида ҳеч қандай ўзгаришлар режалаштирилмаган.
? Жанубга электр энергияси экспорти учун чегирмалар тақдим этиш масаласи муҳокама қилинмаган.

Шу билан бирга, музокаралар давомида "Сурхон - Пули-Хумри" электр узатиш линиясини кенгайтириш бўйича келишувга эришилган. Лойиҳани мақбуллаштириш натижасида унинг қиймати 252 миллион доллардан 222 миллион долларга тушириш режалаштирилган.

Айни пайтда шартномани келишиш жараёни давом этмоқда ва музокаралар якунлангандан сўнг расмий ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.