Нега АҚШ халқи президентни сешанба куни сайлайди?

Улашиш:

Бутун дунёда сайловлар ва референдумлар якшанба куни ўтказилади. Аммо анъаналарига содиқ  ва консерватив америкаликлар бундан мустасно — 5 ноябр сешанба куни улар давлат раҳбарини сайлашмоқда.

Қўшма Штатларда катта сайловлар доим сешанбага тўғри келади.

АҚШ XIX аср ўрталарида аграр мамлакат бўлган, фермерлар сайлов участкасигача анча олис йўлни от-араваларда босиб ўтишган.

У пайтларда шанба иш куни эди, якшанбада черковга боришган, чоршанба — бозор. Биргина сешанба бўш кун эди.

Ноябрнинг илк сешанбасида президентни сайлаш ўша пайтлардан қолган анъана.

Аммо бугун ё эртага ҳам ким президент бўлганини билолмаймиз. Чунки бу Америка, сайлов тизими — ўхшаши йўқ, мураккаб ва узоқ жараён.

Декабрда сайлов эстафетасига ҳар бир штатдан овоз берувчи вакиллар — жами 538 киши қўшилади, бўлғуси президент уларнинг камида 270 та овозини тўплаши шарт. Аҳолиси сонига қараб овоз берувчи вакиллар сони штатларда ҳар хил: Калифорнияда — 54, Техасда — 40 нафар, аҳолиси кам Аляска, Вайоминг, Вермонт, Делавэр, Шимолий Дакота ва Жанубий Дакота атиги уч нафардан овоз берувчига эга.

Декабрнинг иккинчи чоршанбасидан кейинги сешанба куни — 17 декабрда ҳамма штатлар пойтахтларида ғалаба қозонган номзоднинг партияси вакиллари — юқоридаги овоз берувчи вакиллар ўзига маъқул номзодга овоз беради ва натижалар Конгресс Сенатига тақдим этилади.

Ғолиб номи 2025 йил январида эълон қилинади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.