Ўзбекистонда 2021-йил бошидан буён темирйўлларда қанча одам ўз жонига қасд қилгани ҳақида маълумот берилди

Чоп этиш


 

 Ўзбекистонда 2021-йил бошидан буён темирйўллар билан боғлиқ 7 та бахтсиз ҳодиса рўй берган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати ЁуТубе саҳифасида маълум қилинган хабарни келтирмоқда daryo.uz нашри.

Маълум қилинишича, 2021-йил бошидан буён темирйўлларда 7 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган бўлиб, шулардан 2 таси ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ. Шунингдек, темирйўллар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг 90 фоизига, асосан, фуқароларнинг эътиборсизлиги сабаб бўлган.

Хусусан, Тошкент вилояти Қибрай туманида 2021-йил 18-октябрь куни туманнинг 1-сонли мактабида таҳсил олувчи 5-6 нафар 6-синф ўқувчиси бошқа синфдошини дарсга чақириш мақсадида унинг уйига келган.

Шундан кейин ўқувчилар кўчанинг ёнидан ўтган темирйўлдан ўтмоқчи бўлган. Темирйўлдан йўловчи ташувчи электропоезд келаётганини кўрган 1-2 нафар ўқувчи орқага қайтган. Аммо уларнинг орасида бўлган 12 ёшли ўқувчи ўтиб кетаман деб ўйлаб, темирйўлга чиққан. Оқибатда электропоезд уни уриб кетган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив