АҚШда икки кишини ўлдирган шахс оқланди. Агар айбдор деб топилса, у умрбод жазога тортилиши мумкин эди

Улашиш:

Суд ҳайъати АҚШда ўтган йилги норозилик намойишлари чоғида иккита қотиллик жинояти ва қотилликка уринишда айбланган Иллинойс штати фуқароси, 18 ёшли Кайл Риттенхаусни айбсиз деб топди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

2020 йил август ойида афро-америкалик Жейкоб Блейкнинг полиция томонидан жароҳатланиши сабабли норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бўлиб ўтаётган бир пайтда, Риттенхаус милтиқ сотиб олиб, Висконсин штатининг Кеноша шаҳрига йўл олди ҳамда у шаҳарни талончилардан ҳимоя қилаётганини айтган бир гуруҳ одамларга қўшилди.

26 август куни кечқурун гуруҳ намойишчилар билан учрашганидан сўнг можаро келиб чиқди, натижада Риттенхаус икки намойишчини, 36 ёшли Жозеф Розенбаум ва 26 ёшли Энтони Хуберни отиб ўлдирди, учинчиси, ҳозир 28 ёшли Гайж Гросскройтсни яралади.

Судда прокурорлар Риттенхаусни муаммо қидираётган ва намойишчиларга милтиқ кўрсатиб, хавфли вазият яратган одам деб атади. Риттенхауснинг айтишича, у қуролдан ўзини ҳимоя қилиш учун фойдаланган. Унинг сўзларига кўра, Розенбаум ундан қуролни олмоқчи бўлган, Хубер уни скейтборд билан урган, Гросскройтснинг ўзи эса тўппончани унга қаратган.

Агар Риттенхаус айбдор деб топилса, у умрбод жазога тортилиши мумкин эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.