Тўрт вазирга ҳайфсан берилди

Улашиш:

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг фармойиши билан 4 нафар вазирга ҳайфсан берилди.

Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Зоҳиджон Зиядуллаев, Соғлиқни сақлаш вазири Мурад Қурбанов, Мактабгача таълими вазири Жумагул Уснатдинова, Халқ таълими вазири Рустем Рейимовга ушбу жазо чораси берилган.

Улар Ўзбекистон президенти ҳужжатлари ҳамда топшириқларининг бажарилишини ташкил қилиш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини назорат қилиш, топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан ўз вақтида зарур чоралар кўрмаган.

Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Тимур Баекеевга нисбатан 2021 йил июлидаги ҳайфсан эълон қилингани инобатга олиниб, ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

Бундан ташқари, Вазирлар Кенгаши раисининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Эрназар Аташовга ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Бахитжан Хабибуллаевга нисбатан, Нукус шаҳар ҳокими Утемурат Панаев, Бўзатов тумани ҳокими Маҳмуд Қайпанов ва Taxiатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримовга нисбатан интизомий чоралар кўриш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси номига таклиф киритилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.