«Капиталбанк» акциядорлик жамияти банки 215,3 млрд сўмлик 65,97 млн дона акцияларининг қўшимча эмиссиясини жойлаштирди.
Ташкилотнинг ушбу акцияларини Россиянинг USM Holdings компанияси шўба корхонаси «Телекоминвест» МЧЖ сотиб олди. Ушбу компаниянинг 49% улуши Алишер Усмоновга тегишли ҳисобланади.
Қайд этилишича, «Капиталбанк» АТБ фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. Жорий йилда ташкилот Ўзбекистонда валюта биржасининг биринчи маркет-мейкери бўлди.
Аввалроқ, Президентнинг куёви Ойбек Турсунов «Капиталбанк» уставидаги 112,49 млн акцияларини сотиб олиб, ўзининг жами улушини 50 фоизга етказган эди.