Ўзбекистон олган қарзларини нимага сарфлаган?

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Жорий йилнинг III чораги якуни бўйича жами давлат қарзи 25,3 млрд долларга етгани ҳақида хабар берган эдик.

Молия вазирлиги ҳисоботида келтирилишича, 2021 йилнинг III чораги якуни бўйича жами давлат ташқи қарзининг 24,5 фоизи ёки 5,6 млрд доллар давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Шунингдек, қарз маблағларининг 13,6 фоизи ёки 3,1 млрд доллар электр-энергетика соҳасига, 12,3 фоизи ёки 2,8 млрд доллар энергетика соҳасига, 11,3 фоизи ёки 2,6 млрд доллар транспорт ва транспорт инфратузилмасига, 8,9 фоизи ёки 2,0 млрд доллар уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларига йўналтирилган маблағлар ҳиссасига тўғри келади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг