Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари белгиланди. Ҳужжат Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарори билан тасдиқланди.
1 литр маҳсулотнинг янги минимал нархлари (улгуржи-сотиш ва чакана нархлари):
вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун чакана нарх — 12 000 / 14 200 сўм (олдин 11 200/13 200 сўм эди);
коняк, 1 литр тайёр маҳсулот учун чакана нарх — 48 200 / 57 800 сўм (олдин 41 000 ва 49 400 сўм эди);
ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар 1 литр тайёр маҳсулот учун чакана нарх — 30 200 / 36 200 сўм (олдин 28 600 / 34 400 сўм эди).