Янги «гуччимания»: ўзбек хонандалари ҳам ҳайратини яширолмади (видео)

Улашиш:

Таниқли кинорежиссёр Ридли Скотт тасвирга олган «Гуччилар уйи» филми бутун дунё, шунингдек, ўзбек шоу-бизнес оламида ҳам катта шуҳрат қозонишни бошлади.

24 ноябрда катта премьераси бўлган кинокартина нафақат АҚШда, балки Россия ва МДҲ давлатларида ҳам даромад келтириш бўйича етакчига айланди. Таниқли шоу-бизнес вакиллари кино ҳақида ўз таассуротларини ўртоқлашмоқда.

Хусусан, ўзбек эстрадаси вакилларидан Лола, Райҳон, Шаҳзода каби хонандалар ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мазкур филм ҳақида фикрларини ёзишди. Масалан, Лола, Райҳон ва Асал Шодиева кинодан олган ҳайратини яшира олмади ва илиқ фикрлар билдирди. Шаҳзода эса Гуччилар тарихини билгани боис унчалик мақтамади. Лекин актёрлар таркибини олқишлади.

Леди Гага, Ал Пачино, Жаред Лето, Адам Драйвер, Салма Хайек каби машҳур актёрлар жамланган «Гуччилар уйи» филми воқеалари 1995 йилда рўй беради. Унда таниқли модельер Мауирицио Гуччи ва унинг собиқ хотини Патриция Режани билан муносабатлари тасвирланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.