«Рус мактаб»лари ва рус тилли ОАВларни камайтириш таклиф қилинди

Улашиш:

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров кам сонли рус ватандошлар учун рус тилли мактаб ва телеканаллар «номутаносиб даражада кўп»лигини таъкидламоқда.

«Сўнгги вақтларда рус тилида шовинистик баёнотлардан бошқа нарса эшитмаяпмиз…

Бу ҳолатда муносабатлар ўз йўлига, амалий чоралар ҳақида ўйлашимиз керак. Масалан, 3 фоизга ҳам бормайдиган рус ватандошлар учун таълим ва телевиденияда рус тили номутаносиб даражада кўп! Бу номутаносиблик тузатилиши керак», – дейди Қодиров.

Партия раҳбари, шунингдек, аввало Ўзбекистонда бошланғич таълимни она тилида ўқитилиши бўйича нормани қонунийлаштиришни, қолаверса қозоқ, озар, қирғиз, туркман, турк ва тожик қардошлар билан телекўрсатувлар алмашишни таклиф қилади.

У, шунингдек, фракциянинг яқин мажлисларида бу масалалар муҳокама қилинишини билдирган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.