Бугун Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясидан сўнг вилоят ҳокими Э.Салиев ОАВ вакиллари ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди. Унда журналистлар ва жамоатчиликни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.
Асосан ҳудудларни ободонлаштириш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги, экспорт, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасидаги натижалар ҳақидаги савол ва таклифларга вилоят ва шаҳар – туманлар ҳокимлари томонидан ижобий қабул қилинди. Ечимини кутаётган масалаларга ойдинлик киритилди.