Ортиқхўжаев 2022 йилги режалар билан ўртоқлашди. 12та яшил ҳудуд, 50 километр велосипед ва пиёдалар йўлакчалари, стритбол, бадминтон ва скейтбординг учун майдончалар қурилади

Улашиш:

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент ёшлар форуми давомида 2022 йилда ёшлар учун янги иншоотлар қуриш режалари ҳақида маълум қилган.  

Хусусан, қуйидагилар режалаштирилган:

  • 12та яшил ҳудуд ва ҳиёбонлар яратиш;

  • 179та Workout и Skateboarding майдончалари, стритбол учун 34 майдонча, 125та баскетбол Street velo майдончалари, бадминтон учун 230та майдонча қуриш;

  • Пиёда ва велосипедда сайр қилиш учун 50 км махсус "Саломатлик йўлакчалари"ни қуриш;

  • Чилонзор туманида Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбек Миллий академик драма театри ва Ўзбекистон Давлат санъат музейини ўз ичига олган катта "Маънавият шаҳарчаси" мажмуасини қуриш;Янги Ўзбекистон кўчасида "Олимпия қишлоғи" қурилишини бошлаш;

  • 6 та янги мактаб қуриш ва 44 та мактабни капитал реконструкция қилиш.

Бундан ташқари, Жаҳонгир Орнтиқхўжаев ўз нутқида фақат ўзига ишонган инсонгина ўз юртининг келажагига ишониб яшашини таъкидлади. Унинг фикрича, ижтимоий тармоқларда ҳамма нарсадан шикоят қиладиган одамлар ўзларига ишонмайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.