Тошкентда такси ҳайдовчилари электрокараларга ўтказилиб, электрон маълумотлар базасига киритилади

Улашиш:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги такси ҳайдовчиларини электрокараларга ўтказмоқчи. Бу такси хизматларини кўрсатувчи компанияларга имтиёзли кредитлар бериш ҳисобига амалга оширилади.  

Такси компаниялари электр моторли автомобиллар сотиб олиши учун Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджетлардан банк кредитлари бўйича фоизларнинг ярмини қоплаш учун маблағлар ажратилади. 

Бундан ташқари, таксилар фаолиятини рақамлаштириш режалаштирилган. Ҳайдовчилар ҳақидаги барча маълумотларни ўз ичига оладиган маълумотлар базасини яратиш режалаштирилган.

Яна бир муҳим янгилик - инсон омилини истисно қилувчи таксичилар учун электрон тиббий кўрик тизимини яратишдан иборатдир.

Ушбу чора-тадбирлар натижасида ҳокимликнинг тахминига кўра, Тошкент шаҳрида таксилар умумий сони 2021 йилдаги 11200 дан 2022 йилга бориб 18600 тагача етади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.