Жиззах вилояти ҳокимлиги вилоятдаги кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқаришга ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига 3 млрд. сўм ажратди

Улашиш:

Жиззах вилояти ҳокимининг 27 декабр кунида имзоланган 134-3-0-Ф/21 фармойишига асосан, вилоятдаги кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқаришга ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини рағбатлантириш мақсадида вилоят ҳокимлиги 3 миллиард сўм ажратди.

Фармойишда ёзилишича, вилоятдаги мавжуд 299 та маҳаллалардаги кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турган оилаларни камбағалликдан чиқариш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларга жўжа очиб чиқарувчи инкубаторлар ва генератор (движок)лар бериш, маҳаллада самарали фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчиларини муносиб рағбатлантириш мақсадида велосипед олиб бериш бўйича “Агробанк” АТ банки томонидан “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бошқарувининг банкдаги ҳисоб рақамига 3 миллиард сўм ўтказиб берилган.

Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Мустанов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Н. Мухторовалар зиммасига юклатилган бўлса, ажратилган маблағнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат давлат молиявий назорати вилоят бошқармаси И. Собировга юклатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.