Сенат раиси Пешағор МФЙда аҳолини камбағалликдан чиқариш борасидаги ишларни юқори баҳолади

Улашиш:

Халқ билан доимий мулоқот, одамларни қийнаб келаётган долзарб муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг эҳтиёж ва талабларини қондириш, юртдошларимиз турмуш фаровонлигини таъминлашнинг асосий мезонидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева кеча Жиззах вилоятида бўлиб, аҳоли, хусусан хотин-қизлар ва ёшлар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.  Жумладан, Зомин тумани Пешағор МФЙда бешлик, ҳоким ёрдамчиси, МФЙ раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторининг фаолияти юзасидан берилган ахборотни юқори баҳолади. 

Сенат раиси Пешағор МФЙда аҳолини камбағалликдан чиқариш борасидаги ишларни юқори баҳолади

Ҳоким ёрдамчиси Бобур Умурзоқов томонидан маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, жумладан, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишлар белгилаб олингани ва бу борада эришилган натижалар бўйича Сенат раисига сўзлаб берди. 

Шундан сўнг, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларида ўқиган хотин – қизлар амалга ошираётган ишлар кўргазмаси билан танишилди.  


Ҳозирда ҳудудда чопончилик, гулчилик борасида аёллар бандлиги таъминланганлиги меҳмонда қизиқиш уйғотди. Бу хотин-қизлар бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилиб, келгусида ушбу йўналишни янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.