Прокурор ва ҳоким ёрдамчиси ёшлар тадбиркорлигини ривожлантирмоқда

Улашиш:

Куни кеча Зомин тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Илҳом Алиқулов ҳамда ҳоким ёрдамчиси Бобур Умурзаковларнинг ҳудуд ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.  Унда ҳудуддан ер майдонлари ажратилган ёшлар иштирок этишди.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларнинг қонуний фаолият юритишлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Улуғбек Пирназаров яқинда “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида ўз фаолиятини молиялаштиришга кўмак сўраб келган эди. Мутасаддиларнинг тавсияларига кўра унга давлат дастури доирасида кредит ажратилиб, мотороллер келтириб берилди.

Эндиликда фаолиятини қонунийлаштириш мақсадида Давлат хизматлари марказининг “Пешағор” филиалида Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, ўзининг бандлигини таъминлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.