Тўхтатилган пиёда қидирувда бўлиб чиқди

Улашиш:

2021 йил 28 декабрь куни соат 11:50 ларда, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари О.Мелибоев ва М.Нарзиевлар томонидан, Махтумқули кўчаси, Ашхобод боғи қарсида пиёда, 1988 йилда туғилган М.О. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро М.О. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, қидирувда эканлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.О. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.