Ниқоб тақмагани учун тўхтатилган қиз қидирувдаги гумондор бўлиб чиқди

Улашиш:

18 май куни пойтахтдаги «Қўйлиқ» деҳқон бозори яқинида санитария-эпидемиология талабларига риоя қилиниши бўйича тадбир ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тиббий ниқоб тақмаган қиз тўхтатилган.

Аниқланишича, у 2020 йилнинг 27 декабрь кунидан буён Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасида («Фирибгарлик») кўрсатилган ҳатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун қидирувда бўлган 2002 йилда туғилган Азиза М.  бўлган. 

Фуқаро Бектемир тумани ИИО ФМБга етказилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.