«Қўйлиқ» бозори Тошкент вилоятига кўчирилади

Улашиш:

Пойтахтдаги «Қўйлиқ» бозори Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги Мехнатобод кўчасида жойлашган «FOODCITY» савдо марказига кўчирилади. Бу хақда "Газета.uz" хабар бермоқда.

Унинг қўшимча қилишича, «Қўйлиқ» бозорида озиқ-овқат савдоси билан шуғулланган тадбиркорлар марказ ҳудудига ўзлари хоҳлаб мурожаат қилган. Бундан ташқари, савдо марказининг веб саҳифасидаги номланиши ҳам «FOODCITY янги Қўйлиқ деҳқон бозори»га ўзгартирилган.

Савдо маркази Қўйлиқ бозорининг ҳозирги жойидан 6,5 км узоқликда жойлашган. Энг яқин метро Қўйлиқ 7-бекат ҳисобланади.

Савдо маркази 84 та футбол майдонига тенг ҳудудда жойлашган бўлиб, унда 2500 дўкон ва савдо расталари, 2500 та автомобиль учун автотураргоҳ мавжуд.

Шунингдек, нафақат Тошкентдан, балки бошқа вилоятлардан ҳам автобуслар қатновини йўлга қўйиш мақсадида йирик транспорт узеллари барпо этилиши кутилаётгани айтилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.