Жиззахда 2 млрд сўмдан ортиқ қарзини қайтармаган корхона раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Улашиш:

Жиззах шаҳрида бир ойда қайтариб бериш шарти билан 2 миллиард сўмдан ортиқ қарз олиб, уни қайтармай юрган корхона раҳбарига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 28 май куни Жиззах шаҳрининг «Кўтарма» маҳалласида яшовчи, масъулияти чекланган жамият раҳбари жабрланувчидан 1 ойда қайтариб бериш шарти билан 2 миллиард 150 миллион сўм пулни қарзга олган.

Кейинчалик МЧЖ раҳбари жабрланувчини корхонасининг Ғаллаорол тумани бўлимига раҳбар этиб тайинлашни ваъда қилиб, қарзни тўлашни кечиктирган. Пулини ололмаган фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.