Зарбдор тумани ҳокимияти мансабдорларига жиноий иш очилди

Улашиш:

Жиззах вилояти прокуратураси мавжуд сунъий балиқчилик ҳавзаларида президент қарори ижроси юзасидан текшириш ўтказган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимининг тегишли қарори билан «М.П» хусусий корхонасига балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сунъий ҳавза яратиш учун жами 20 гектар сувли ер майдони ижарага ажратилган.

Туман ҳокимлиги масъул мансабдор шахслари томонидан мониторинг ишлари ўтказилмагани оқибатида корхона раҳбари ўзига ажратилган ердан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун мўлжалланган 48 балл бонитетига эга жами 9 гектар ер майдонини ноқонуний эгаллаб, давлат ва жамият манфаатларига 4,4 млрд. сўм миқдорда зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор туман ҳокимлиги масъул мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси ҳамда «М.П» хусусий корхона раҳбарига нисбатан 192-11-моддаси жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.