Зидан янги жамоада фаолият бошлайди

Зидан янги жамоада фаолият бошлайди

«Реал Мадрид»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан 2022 йилнинг ёзидан Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клубини бошқаради. 49 ёшли мутахассис парижликлар билан шахсий шартномани келишиб қўйди.

Зиданнинг «ПСЖ»га бош мураббий бўлиб ўтиши ҳақида Испаниянинг «Sport» нашри хабар берди. Хабарда француз жамоаси раҳбариятини ҳозирги бош мураббий Маурисио Почеттинонинг фаолияти қониқтирмаётгани айтилади.

Зинедин Зидан қўл остида ўтган йили «Реал» Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаганди. ЕЧЛда эса мадридликлар ярим финалгача етиб бориб, «Челси»дан мағлубиятга учраганди.