Бугун 14 январь Ватан ҳимоячилари куни.
Шу муносабат билан вилоятимиз жамоатчилиги вакиллари Жиззах шаҳридаги Хотира хиёбонида тўпландилар. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов бошчилигида байрам муносабати билан мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Sangzor.uz сайти мазкур жараёнлардан фоторепортаж тайёрлади.
Шундан сўнг ҳарбий тузилмаларнинг паради ўтказилди.
Айни пайтда вилоят ҳокимлигида байрам тантаналари давом этмоқда.