Фотовидеорепортаж: Жиззахда 14 январь –Қуролли кучлар ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами нишонланди

Улашиш:

Бугун юртимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилмоқда.  

                         

Жиззах вилоятида ҳам байрам тадбири ўтказилди. Дастлаб, Жиззах шаҳрида "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ташкил этилди.

Шундан сўнг байрамнинг тантанали қисми Жиззах вилоятидаги анжуманлар саройида ўтказилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  байрам табригини вилоят ҳокими биринчи ўринбосари, Абдували Мустанов ўқиб эшиттирди.

Вилоят Маданият бошқармаси томонидан ташкил этилган байрам дастурида маҳалий санъаткорлар томонидан юртни тараннум этгувчи куй қушиқлар ижро этилиб, театр ижодкорлари томонидан қуйилган саҳнавий кўринишлар байрамга ўзгача завқ бағишлади.

Байрамда бир гуруҳ ҳарбийлар тақдирланишди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.